“Барса” уч ҳимоячини нишонга олди. Ким келади?

“Барселона” ёзги трансферлар даврида чап қанот ҳимоясини кучайтиришга қарор қилди. Sport.es сайтининг маълум қилишича, каталонияликлар бу позицияга уч нафар номзодни танлаб қўйган.

Асосий нишон сифатида “Бавария”нинг 24 ёшли ўйинчиси Альфонсо Дэвис танланди. Бироқ бу футболчига “Реал” ҳам даъвогарлик қилмоқда. Канадалик ўйинчи Мадридни танлаб бўлгани ҳақида маълумотлар чиқариляпти.

Каталонияликлар рўйхатга “Бенфика”нинг 21 ёшли ҳимоячиси Альваро Каррерас ва “Фейеноорд”нинг 22 ёшли ўйинчиси Уго Буэнони ҳам қўшди.

Испаниялик Каррерас “Бенфика” чемпионатида барча 11 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, иккита гол ҳам урди.

Буэно мавсумни ижара асосида “Вулверхэмптон”да ўтказмоқда. “Бўрилар” сафига қўшилган уругвайлик ҳимоячи Англия Премьер-лигасида олти маротаба майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!