"Барса" афсонаси 8 та гол урилган "эл-класико"ни ёдга олди
"Барселона" клуби собиқ сардори Карлес Пуйоль ўзининг севимли "эл-класико"си ҳақида гапирди.
"Мен "Камп Ноу"даги 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда дебют қилган эдим. Шунга қарамай, "Сантьяго Бернабеу"даги 2:6 ҳисобида якунланган ўйинни танлайман. Ўшанда бизга Гвардиола мураббийлик қилар эди. Биз мавсумни яхши бошлагандик ва ўша ўйин мавсум давомида нималар қилганимизни кўрсатганди", дея ўз фикрларини билдириб ўтди "кўк-анорранглилар" афсонаси.
Испаниялик фулбек бутун фаолиятини каталонияликлар сафида ўтказган ва 15 йил ичида 392 та ўйинда "блаугранас" шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар