
"Барса" АПЛдан ярим ҳимоячи олиб келиш учун ҳаракатларни бошламоқда
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараешни қўлга киритишни режалаштирмоқда. Бразилиялик футболчи "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клубларининг ҳам трансфер рўйхатида бўлиб турибди.
"CaughtOffside" нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар узоқ вақтдан бери Гимараешни кузатиб келган ва уни Френки де Йонг ўрнини босувчи асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра. аввалроқ "Барселона" футболчига қизиқиш билдирган, бироқ бу борада аниқ ҳаракатлар амалга оширилмаган. Сабаби, Френки "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Челси" қизиқишларига қарамай, клубда қолган.
Энди эса "Барселона" Бруно трансфери учун ҳаракатни бошлайди. Чунки Де Йонгнинг шартномаси 2026 йилда якунланади ва клуб унинг келажагини аниқ ҳал қилиши керак. Ушбу трансферга фақатгина "кўк-анорранглилар"нинг молиявий муаммолари асосий тўсиқ бўлиши мумкин.
27 ёшли хавбек жорий мавсум 35 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 80 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Comments