“Барса” асосий ўйинчиларидан бири билан музокарани тўхтатди

Каталония суперклуби мутасаддилари тажрибали ҳимоячи Серхи Роберто билан янги шартнома бўйича ўтказилаётган музокараларни тўхтатишга қарор қилди.

Аввалроқ, клуб бир неча мавсумлардан бери барқарор ўйин намойиш этиб келаётган бу футболчига икки йиллик битим тклиф қилаётган эди. Клубнинг қарори кутилмаган бўлиб чиқди ва улар музокарага қайтмоқчи эмас.

Серхи Робертонинг агенти Хосеп Мария Оробитг ҳам клуб билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини тасдиқлади.

Испаниялик ҳимоячининг “Барселона” билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Жорий мавсумда Серзи Роберто олтита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва битта голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!