“Барса” бизнинг қадримизга етмади!

“Барселона” билан шартномаси якунланган Дани Алвес клуб раҳбариятини жамоа тарихдан жой олган юлдузларни қадрламасликда айблади.

39 ёшли футболчи 2008-2016 ва 2021-2022 йилги мавсумларда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. Бразилиялик ҳимоячи жаҳон футболида энг кўп соврин ютган ўйинчи сифатида рекорд ўрнатган.

- Мен жамоани хафа ҳолда тарк этганим йўқ. “Барса”га қайтиб, ўйнаганимдан бахтиёрман. Мен бу дамларни беш йил кутгандим.

Ёқмаган ягона нарса, мен билан қандай хайрлашишгани бўлди.

Мен қайтганимдан кейин уларга энди 20 ёшли йигитча эмаслигинимни, ҳаммаси очиқча бўлиши кераклигини тушунтирганман. “Барселона” клуб тарихига кирган одамларга эътибор қаратмай қўйди. Мен бу жамоанинг мухлиси сифатида уларнинг муносабати ўзгаришини хоҳлайман.

Мен ўзимни назарда тутаётганим йўқ. Клуб президенти ва бош мураббийидан мени қайтаришгани учун миннатдорман.

Жамоага келиб, ажойиб ғояларга эга ёшларни кўрдим. Лекин “Барселона” майдондан ташқаридаги ишларни яхшилаши керак.  Ҳозирги ҳолат биз бир неча йил аввал курашган ғояларга тезкари. Буларнинг барчаси майдонда ҳам акс этмоқда, - деди Дани Алвес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!