“Барса” бу футболчи учун Мессини қайтаришдан воз кечди
“Барселона” раҳбарияти ПСЖда ўйнаётган Лионель Мессини ортга қайтариш фикридан воз кечди ва улар аргентиналик юлдуз ўрнига бошқа ҳужумкор ўйинчини кўзламоқда, деб хабар тарқатди El Nacional нашри.
Манбанинг таъкидлашича, “Барселона” директорлар кенгашида Мессини қайтариш ёки унинг ўрнига ёш футболчини олиш масаласи кўп бора муҳокама қилинган.
Бошида клуб президенти Жоан Лапорта аргентиналик юлдузни қайтариш тарафдори бўлган. Лекин қолган директорлар раҳбарни “Манчестер Сити” вакили Бернарду Силвани олишга кўндиргани айтилмоқда.
Месси 2005-2021 йиллар давомида “Барселона”да тўп тепиб, етти маротаба “Олтин тўп” соҳиби бўлган. Молиявий муаммолар ортидан 35 ёшли ҳужумчи ўтган йили ПСЖга келди. Унинг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида тугайди.
Фикрлар