“Барса”: Бу вундеркинд ҳамма ишни чап оёқда ҳал қилади

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ёзги трансферлар ойнаси даврида фаоллик кўрсатиб, таркибга янги ижрочиларни қўшиб олишга алоҳида эътибор  қаратади.

Каталонияликлар ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда жаҳон футболида порлаши мумкин бўлган ёш ўйинчиларни олиш амалиётини ҳам кенг қўллаб келади.

Ана шу мақсадда, испан гранди Нидерландиянинг “Твенте” жамоасида ўйнайдиган 18 ёшли марказий ҳимоячи Рууд Нистадга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар скаутлари бир неча ойдан бери ушбу чапақай ҳимоячини кузатмоқда. Бироқ трансфер ҳозирча кечиктирилди, чунки “Твенте” талаб қилаётган 8 миллион евро клуб учун ҳозирча юқори, деб баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, яқинда янги музокаралар ўтказилди ва футболчи эҳтимолий трансферлар рўйхатидан чиқарилмаган. “Барселона” бу масалага мавсум давомида яна қайтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!