“Барса”: Бу юлдузни ҳеч қачон сотиб олмаймиз!
“Барселона” аввалги мавсумларда бир неча маротаба “Атлетик Бильбао”нинг етакчи ўйинчиси Нико Ульямсни трансфер қилишга уриниб кўрган эди.
Бироқ музокаралар жараёни якунланиб, каталонияликлар Никони ўз сафига қўшиб олишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда ўйинчи фикрини ўзгартириб, бильбаоликлар билан 2035 йилгача узоқ муддатли шартнома имзолади.
23 ёшли футболчининг кутилмаган қарори “Барселона”га жуда оғир ботди. The Touchline нашри хабарига кўра, Каталония суперклуби энди ҳеч қачон Нико Уильямсни трансфер қилмасликка қарор қилган. Ўтган йилги воқеалардан кейин каталонияликлар учун бу эшик бутунлай ёпилган.
Аввалроқ испан матбуоти Нико Уильямс “Атлетик Бильбао” билан узоқ муддатли ва ўзи учун ўта манфаатли шартнома тузиш учун “Барселона” қизиқишидан фойдалангани ғақида ёзган эди.

Фикрлар