“Барса” Бундеслигадан ҳали танилмаган икки ҳимоячи олади

CHERY AUTO

“Барселона” спорт директори Деку жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида клубнинг молиявий имкониятларига мос келадиган номзодлар топишга ҳаракат қилмоқда. 

Sport.es сайтининг маълум қилишича, каталонияликлар Бундеслига ўртамиёна клубларида ўйнаётган ва ҳали танилиб улгурмаган ўйинчиларни нишонга олди. 

Хусусан, “Вольфсбург”нинг 22 ёшли грециялик ҳимоячиси Константинос Кульеракис ва “Гамбург”да ўйнаётган хорватиялик 18 ёшли Лука Вушкович каталониялик скаутлар кузатувида бўлиб турибди. 

Бундеслигага 2024 йилнинг ёзида ПАОК клубидан олиб келинган Кульеракис барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказди ва асосий эътиборини ҳимояни ушлашга қаратгани боис, самарали ҳаракатлари амалга ошира олмади. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврога тенг.

Вушкович аслида “Тоттенхэм”га тегишли ва ижара асосида “Гамбург”да ўйнаяпти. Ҳозирча у 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Ҳимоячининг “Тоттенхэм” билан шартномаси 2030 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!