“Барса”: Энди шу футболчиси 1 миллиард евро туради

  • 9 августа, 2023, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” клуби “Фрайбург” ярим ҳимоячиси Ноа Дарвихни трансфер қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Tecno

Каталонияликлар 16 ёшли футболчи билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома тузди. Вунеркинд “Барселона В” жамоасида ўйнайди.

Дарвихнинг трансфери учун “Барселона” мутасаддилари 2,5 миллион евро тўлади. Шартномада бу ўйинчининг бадал пули 1 миллиард евро экани белгилаб қўйилди.

Германиялик  футболчи Бундеслиганинг 17 ёшли ўйинчилар учун мўлжалланган мусобақаларида ўйнаб келаётган эди. У ўтказилган 8 та учрашувда ўз ҳисобига бешта гол ва учта ассист расмийлаштирган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию