Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" Флик ўрнига янги мураббий танлаб қўйди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Клуб собиқ футболчисидан катта умид қилмоқда

«Барселона» спорт директори Деку ва унинг ёрдамчиси Боян Кркичнинг фикрича, Серхио Бускетс келажакда юқори даражадаги мураббийга айланиши мумкин. Бу ҳақда RadioCAT хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Бускетс билан учрашув чоғида Деку унинг футболни чуқур англаши, аниқ тактик қарашлари ва мустаҳкам характерига алоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, Бускетс «Барселона» фалсафаси ва жамоанинг ўйин услубини жуда яхши ҳис қилади.

«Барселона Б» жамоасида иш бошлаган илк ҳафталариданоқ Бускетс ёш футболчиларга таъсир ўтказиш қобилиятини намойиш эта бошлади. 

Агар унинг мураббийлик фаолияти шу тарзда ривожланишда давом этса, клуб раҳбарияти 5–6 йил ичида уни асосий жамоа бош мураббийлигига номзод сифатида кўриш мумкин, деб ҳисобламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ