Асосий мазмунга ўтиш

"Барса" Флик ўрнига янги мураббий танлади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Клуб узоқни кўзлаб иш қилмоқчи

«Барселона» раҳбарияти бош мураббий Ханси Флик билан ҳамкорлик тугаган тақдирда жамоани кимга ишониб топшириш масаласини олдиндан ўйлаб қўйган. 

Каталония клуби келажакда жамоани собиқ футболчиси Сеск Фабрегасга топшириш ниятида.

Ҳозирда испаниялик мутахассис Италиянинг «Комо» жамоасини бошқармоқда. Журналист Серхи Капдевиланинг маълум қилишича, Фабрегас «Барселона» учун узоқ муддатли истиқболда энг устувор вариант сифатида кўрилмоқда.

Гап яқин вақт ичида тайинлов ҳақида кетаётгани йўқ. Аммо Флик билан йўллар ажралиши вақти келганда, каталонияликлар биринчи навбатда айнан Сеск Фабрегас номзодига мурожаат қилишни режалаштирган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ