“Барса” футболчилари Мессини ранжитди
“Барселона” етакчиси Лионель Месси клуб раҳбарияти билан юзага келган можарода жамоадошларини уни қўллаб-қувватламаганлигидан ранжиди.
Икки бир неча кун давом этган келишмовчиликларда каталонияликларнинг ҳеч бир футболчиси ижтимоий тармоқларда ёки оммавий ахборот воситаларида Мессининг жамоага кераклиги ҳақида муносабат билдиргани йўқ. Фақатгина масала ҳал бўла бошлаган Антуан Гризманн бир марта фикр билдирди.
Месси ва “Барса” ўртасида юзага келган вазият бутун дунёдаги футбол мутахассислари ва мухлислари эътиборида бўлди. Ҳатто “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал” вакиллари ҳам Мессининг Каталониядан кетиши Ла Лига имижига салбий таъсир қилиши мумкинлигини билдирган эди.
Фикрлар