Мухлислар Мессининг “Барса”да қолишига қарши

Испаниянинг AS нашри махсус сўров ўтказиб, мухлислардан Мессининг “Барселона”да қолишига ўз муносабатларини билдиришни сўради.

Сўровномада 26 мингдан зиёд футбол ишқибозлари иштирок этди. Энг қизиғи, уларнинг 61,42 фоизи Лионель Мессининг клубда қолишига қарши овоз берди.

2003 йилдан буён каталонияликлар сафида тўп суриб келаётган аргентиналик ҳужумчи яқинда клубдан кетишга қарор қилганди. Бироқ, клуб раҳбариятининг қатъияти туфайли Лео клубни тарк эта олмади. Бу можаро футболчининг обрўсини тўккани қолди холос.

Месси энди жим турмайди. Лео можаро бўйича бор ҳақиқатни айтди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!