"Барса" футболчилари сафга қайтди
"Барселона"нинг икки футболчиси Мемфис Депай ва Клеман Лангле жамоавий машғулотларга қайтди. Улар бугунги "Наполи"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Кеча икки футболчи машғулотларда иштирок этган. Уларда ортиқча муаммо сезилмаган.
Шу тариқа, Хави бу футболчиларни асосий таркибга киритиши мумкин. Айни пайт Депай иккинчи бўлимдан ўйинга қўшилиши кутилмоқда. Лангле эса катта эҳтимол билан бу ўйинда заҳирада қолади.
Маълумот ўрнида, Европа Лигаси доирасидаги "Наполи" - "Барселона" учрашуви 24-дан 25 февралга ўтар кечаси 01:00да старт олади.
Фикрлар