"Барса" футболчиларининг маошлари яна қисқартирилиши мумкин
"Барселона" клуб футболчилари билан маошларини янада пасайтирилиши ҳақида музокаралар бошламоқчи.
Испан матбуоти хабарига кўра, каталонияликлар футболчиларнинг маошларини 70 фоизгача қисқартиш коронавирус пандемияси ортидан келиб чиқадиган молиявий йўқотишларни қоплпаш учун етарли эмас, деб ҳисоблашмоқда.
"Барса" президенти клуб раҳбарияти аъзоларидан вирусдан кейинги молиявий аҳвол ҳақида ҳисобот тайёрлашларини сўраган.
As нашрига кўра, ҳисоботда клуб баҳслар давом эттирилиш ёки бекор қилиниши, муддати, уларни қай тарзда ўтказилиши, клуб дўконларига ишлаши учун рухсат берилиши каби муҳим факторлар ҳисобга олиниши керак. Шу сабабли унинг тайёр бўлиши май ойигача чўзилиши мумкин.
Айни дамда клуб ҳозирги вазиятни таҳлил қилиб чиқмоқда. Раҳбариятибу вақтгача амалга оширилган 70 фоизли маош қисқартирилиши етарли бўлмаслиги ва қайта музокаралар орқали кўпроқ бюджетни тежаб қолишга уриниб кўрмоқчи.
Фикрлар