“Барса” футболчиси Бундеслиганинг суперклубига ўтиши кутиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” асосий таркибидан муқим жой ололмаган ҳужумкор футболчи Руни Бардгджи Европанинг ўндан зиёд клублари қатонида “Боруссия Дортмунд” жамоасини ҳам қизиқтириб қўйган.

Каталония клуби 20 ёшли футболчи учун янги мавсумда ҳам асосий таркибда жой кўрмаяпти ва шунинг учун уни жорий трансфер ойнасида қўйиб юборишга тайёр.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, швед футболчисига даъвогарлар сафига “Боруссия” ҳам қўшилган.

Рунининг ўзи тўлиқ трансфердан кўра ижара асосида бошқа клубга ўтишни маъқул кўрмоқда. Ҳозирда у ўз олдида турган барча вариантларни ўрганмоқда.

Маълумотларга кўра, Бардгджига “Астон Вилла”, “Лидс”, “Сандерленд”, “Порту”, “Спортинг”, “Штутгарт” ва бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!