"Барса" футболчиси "Гранада"га қарши ўйинда жароҳат олди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто Испания Кубоги 1/4 финал босқичи "Гранада"га қарши баҳсда (5:3) жароҳат олди.
Учрашувнинг 57-дақиқасида 28 ёшли футболчи захирага олинди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, испаниялик ўнг сони мушакларидаги оғриқ сезмоқда. Жароҳат ҳақида тиббий кўрикдан сўнг қўшимча маълумот берилади.
Роберто ноябрь ойида олган жароҳати сабаб икки ойдан ортиқ майдонга туша олмаган эди.
Фикрлар