“Барса” футболчиси икки баравар кўп маош олиш имконидан воз кечди

  • 12 декабрь, 2023, 17:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” марказий ҳимоячиси Рональд Араухо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятидан фойдаланмади.

Tecno

Sport.es сайтининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини қабул қилмади. Англия гранди уругвайли футболчининг маошини икки баравар оширишни ваъда қилганди.

Бироқ Араухо мақсади “Барселона”да қолиш эканини таъкидлаб, манчестерликларга рад жавобини бирди.

Рональд Араухо каталонияликлар асосий таркибида 2020 йилдан бери ўйнаяпти.  Унинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!