“Барса“ футболчиси жамоадан кетишни истаяпти
“Барселона“ футболчиси Серхи Роберто клуб билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. У бошқа жамоалардан келадиган таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Айни пайтда унга “Манчестер Сити“, “Арсенал“ ва “Реал Сосьедад“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. 30 ёшли футболчининг қайси клубга ўтиши ҳозирча номаълум.
“El Nacional“ нашрига кўра, ҳимоячи дастлаб каталон клуби билан шартномасини узайтирмоқчи бўлган. Бироқ кейин у қарорини ўзгартирган.
Маълумот ўрнида, Серхи Роберто жорий мавсум Ла Лиганинг 9 учрашувида 2 гол ва 1 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар