“Барса” футболчисига АПЛнинг яна бир жамоаси қизиқиш билдирмоқда

“Барселона” ҳужумчиси Мемфис Депайнинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Боиси, Хави янги мавсум футболчига камроқ ўйин амалиёти бериши кутилмоқда.

Шу сабаб форавад Каталония клубини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Аввалроқ унга Лондоннинг икки клуби “Арсенал” ва “Тоттенхэм” қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди. Бугун эса испан нашрларида Мемфисни АПЛнинг яна бир жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Гап “Ньюкасл” ҳақида кетмоқда. "Қора-оқлар" Депайни ўз жамоасига таклиф қилиб, ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида.

Ўтган мавсум Депай Испания Ла Лигаси доирасидаги 27 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 гол ва 2 голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!