“Барса” футболчисининг трансфери амалга ошмаслиги мумкин

"Ювентус" "Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депайга сўнгги таклифни жўнатишга тайёр.

“Sport Mediaset” нашри хабарига кўра, “бьянконерилар” 28 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо раҳбарият унинг талабларини жуда юқори деб ҳисобламоқда. Нидерландиялик футболчи бонуслар билан бирга қўшиб ҳисоблаганида мавсум учун 10 миллион евро маош оладиган уч йиллик шартнома талаб қилмоқда, туринликлар эса футболчи учун 5-6 миллион тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, томонлар келиша олмаса, “кекса синьора” Депай трансферидан воз кечади.

Олдинроқ "Барселона" ҳужумчи билан шартномани бекор қилишга тайёрлиги ва у эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Ўтган мавсумда футболчи "Барселона"нинг барча турнирлар доирасидаги 37 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган. Депайнинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!