“Барса”: Гапга кўнмаса, ўйнамайди!

“Барселона” раҳбарияти жамоа билан янги шартнома тузишга шошилмаётган Усмон Дембелега босим ўтказиш йўлини топди.

Айни пайтда каталонияликлар франциялик ҳужумкор футболчининг агентлари билан музокарани давом эттирмоқда. Манбаларнинг маълум қилишича, клуб мутасаддилари Дембелени янги битимга кўндира олмаса, амалдаги шартномаси тугагунича уни майдонга туширмоқчи эмас.

Каталонияликлар клуб билан маош борасида келиша олмаган ўз тарбияланувчиси Млайш Морибага ҳам худди шу усулни қўллаган эди. Оқибатда, истеъдодли ёш футболчи “Лейпциг” сафидан қўним топди.

“Барселона” раҳбарияти айни пайтда жароҳатини даволаётган юлдузга январь ойигача бир қарорга келиши кераклигини уқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!