“Барса” Гризманнга сўнгги сўзни айтди

“Барселона” раҳбарияти франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн вакиллари билан музокара ўтказди.

Унга кўра, каталонияликлар Гризманн вакилларини футболчи келаси мавсумда ҳам “Барса” таркибида тўп суришига кўндира олган.

Ўтган йили 120 миллион евро эвазига “Атлетико”дан олиб келинган франциялик жаҳон чемпиони бош мураббий Кике Сетьен ва Лионель Месси туфайли жамоага киришиб кета олмаётгани айтилгани ортидан муаммо келиб чиққан эди.

Шундан сўнг, “Барса” бу футболчини “Пари Сен-Жермен”, “Интер” ва “Ювентус”га таклиф қилди. Манчестернинг икки клуби эса Гризманнга таклиф юборди.

Катта трансфер пишмоқда. Гризманн Англиядан жамоа танлайдиган бўлди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)