Катта трансфер пишмоқда. Гризманн Англиядан жамоа танлайдиган бўлди

“Барселона”да муаммоларга дуч келган Антуан Гризманн тинчгина Аншлия премьер-лигасига кўчиб ўтишга қарор қилди.

29 ёшли футболчини Англия  грандлари – “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ўз сафига таклиф қилмоқда.

Каталонияликлар трансфер суммаси 120 миллион евро бўлган Гризманндан воз кечишга тайёр. Улар ҳужумчини Италия ва Франция грандларига таклиф қилди.

Антуан Гризманн Каталонияга кўчиб ўтганидан кейин жамоага киришиб кета олмади. Бундан ташқари, жамоа бош мураббийи Кике Сетьен француз ҳужумчисига асосий таркибдан жой бера олмаслигини маълум қилди.

Гризманн МЮ ва “Сити”дан жиддий таклиф олди. Ҳужумчи “Барса”дан кетадими?

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)