"Барса" ҳимоячисига Манчестердан иш топилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш фланг ҳимоячиси Алехандро Бальде яқин вақтларда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Испаниядаги машҳур спорт нашри Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «қизил шайтонлар» Бальдега жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Аввалроқ 22 ёшли испаниялик футболчи қишки трансфер ойнасида «Барселона»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Бальде Испания Ла Лигасида фақат битта учрашувда майдонга тушди ва ҳалигача гол ёки голли пас билан ажралиб тура олгани йўқ.

Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари Бальде трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!