“Барса” катта хатога йўл қўйгани фош бўлди

“Фиорентина” тўпурари Душан Влахович айни пайтда Европанинг бир қатор гранд клублари орзусига айланган. Сербиялик ҳужумчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.

“Барселона”да эса ўтган ёз бу ўйинчини анча арзонга олиш имкони бўлган экан. Marca нашрининг ёзишича, ёзда каталонияликларга 21 ёшли ҳужумчини ижарага олиб, кейинчалик 18 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини таклиф қилишган.

Бироқ, каталонияликлар ўтган мавсум ўйинида пасайиш кузатилган футболчини келажагига ишонч билдирмаган.  

Жорий мавсумда эса Влаховичнинг ўйини очилиб кетди ва гол уриш қийин бўлган Италия чемпионатида 18 та гол билан А Серия тўпурарилари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

“Барселона” юз ўгирган ўйинчининг ишлари юришиб кетди, каталонияликлар эса ҳам кўп гол урадиган футболчига эҳтиёж сезмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!