“Барса” катта хатосини беш ҳимоячи билан тузатмоқчи

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ёзги трансферлар даврида марказий ҳимоячи Иньиго Мартинес хизматларидан воз кечган эди.

Tecno

34 ёшли футболчи клубдан янги шартнома олмагач, эркин агент мақомида Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубига ўтиб кетди.

Жорий мавсум бошидаги ўйинларда Иньигонинг ўрни билинди. Энди каталонияликлар ҳимоядаги вужудга келган заиф нуқтани янги ижрочилар эвазига тўлдирмоқчи. Ханс-Дитер Флик жамоасига аниқ пас бера оладиган чапақай ўйинчи етишмаяпти.

Sport.es сайти Каталония клуби бу позицияда беш нафар ўйинчидан иборат рўйхат шакллантирганини маълум қилди. Манбага кўра, “Барселона” 2026 йлги трансфер бозорларида Нико Шлоттербек (“Боруссия Дортмунд”), Гонсалу Инасиу (“Спортинг”),  Марк Гехи (“Кристал Пэлас”), Тилель Тати (“Нант”) ва Деотшанкюль Упамекано (“Бавария”) каби кучли ҳимоячилардан бирини олишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!