"Барса" кўзлаётган футболчини "Рома" илиб кетмоқчи
"Лион" президенти Жан-Мишель Оласнинг маълум қилишича, жамоа форварди Мемфис Депайга фақат "Барселона" эмас, балки "Рома клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Депайнинг шартномаси якунига етмоқда. Куман уни "Барса"да кўрмоқчи, аммо унга "Рома" клуби ҳам қизиқмоқда," - деди Олас.
Аввалроқ, 2021 йилнинг ёзида битими якунланадиган футболчи 25 млн евро эвазига каталонияликлар сафини тўлдиришга яқин турганлиги маълум бўлганди.
Депай Лига 1 жорий мавсумининг илк турида хет-трик қайд этишга эришди.
Фикрлар