“Барса”: Кутилган трансфер амалга ошяпти!

“Барселона” ва “Атлетико” ўзларига керак бўлмай қолган футболчилар – Антуан Гризманн ва Саль Ньигесни ўзаро алмаштирмоқчи эди.

Тарқатилаётган хабарларга қараганда, ҳар икки футболчи ушбу рокировкага розилиги билдирган. Айни пайтда клублар қўшича тўловлар борасида музокараларни давом эттирмоқда. Каталонияликлар Гризманнинг нархи юқорилигини инобатга олиб, маълум миқдорда компенсация талаб қилмоқда.

Агар бу рокировка амалга ошмаса, “Атлетико” раҳбарияти Сауль Ньигесни “Челси”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед”га сотиш бўйича иш бошлайди .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!