“Барса” Левандовски масаласига нуқта қўйди
“Барселона” раҳбарияти клуб билан амалдаги шартномаси тугаб бораётган польшалик тўпурар Роберт Левандовски келажаги бўйича якуний қарорга келди.
Журналист Рожер Тореллонинг хабар беришича, польшалик форвард клуб мутасаддиларидан ҳамкорликни узайтириш бўйича таклиф олди.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар футболчига маошини сезиларли даражада камайтириш шарти билан янги шартнома берган.
Бироқ Левандовски олдида мўмай даромад топишнинг бошқа вариантлари бор. Хусусан, тажрибали ўйинчига “Милан”, “Чикаго Файр” ва араб клубларидан чорловлар бўляпти.
Левандовски апрель ойи охиригача ўз келажаги бўйича қарор қабул қилиши талаб этилади. Аввалроқ, футболчи Каталонияда қолишга мойил экани маълум қилинган эди.
Жорий мавсумда 37 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва учта голли узатма берган.

Фикрлар