“Барса” Левандовски ўрнига “Ливерпуль” ҳужумчисини олиб келади
“Барселона” мутасаддилари энг катта маош олаётган Роберт Левандовскидан воз кечишга тайёр.
The Sun нашрининг ёзишича, каталонияликлар польшалик ҳужумчини сотиб юбориб, ўрнига “Ливерпуль” форварди Дарвин Нуньесни олиб келишни режалаштирмоқда.
“Барселона” бу трансферни ёзда амалга оширмоқчи ва бу орқали маош фондини қисқартиришни кўзлаган.
Левандовски “Барселона”га 2022 йилнинг ёзида трансфер қилинган эди. Унинг шартномаси яна икки мавсум давом этиши белгиланган.
Робертнинг ўзи келаси мавсумни ҳам Каталонияда ўтказишга умид қилиб турибди.
Фикрлар