“Барса” Левандовски рақамидан пул қилмоқчи

“Барселона” раҳбарияти жамоага янги қўшилган Роберт Левандовски 9-рақамни олишини истаяпти.

Маълумотларга қараганда, бу рақам орқали Левандовскининг футболкилари кўпроқ сотилади ва клуб бюджетига катта сумма тушади.

Каталония клуби ёзги трансферлар вақтида жамоага олиб келинган ивуарлик Франк Кесси, даниялик Андреас Кристенсен ва бразилиялик Рафинья Диасга қайси рақамлар берилганини сир тутмоқда.

Жамоада тўққизинчи рақамга Мемфис Депай эгалик қилади. Шунга қарамай, клуб мутасаддилари бу рақамни польшалик тўпурарга тортиқ қилмоқчи.

Каталонияликлар машҳур рақамлар таниқли футболчиларга берилиши тижорий нуқтаи назардан тўғри қарор, деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!