“Барса” Левандовскидан воз кечди, ҳужумчи қаерга боришни билмай қолди

  • 13 октябрь, 07:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” раҳбарияти жорий мавсум охирида амалдаги шартномаси тугайдиган Роберт Левандовски билан ҳамкорлик муддатини узайтирмайдиган бўлди.

Tecno

37 ёшли ҳужумчининг жисмоний ҳолати Ханс-Дитер Флик талабларига дош бермаяпти. Польшалик футболчи самарадорлиги тушиб кетгани ва рақибга босим ўтказиш интенсивлиги пасайгани унинг ёши ўтиб қолгани билан изоҳланмоқда.

Sport.es сайтининг ёзишича, ҳозирча Левандовски келажаги ҳақида қандай қарор қилиши номаълум бўлиб турибди.

Саудия Арабистонининг бир неча клублари анчадан бери машҳур тўпурарни ўз сафига чорламоқда. Бироқ Роберт Осиё футболига кўчиб ўтиш вариантини маъқулламаяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!