“Барса” Левандовскидан хавотирга тушиб қолди

  • 23 декабрь, 2024, 09:00
  • Зоҳир Тошхўжаев
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона” раҳбарияти асосий тўпурар Роберт Левандовскининг самарадорлиги кескин пасайиб бораётганидан хавотирга тушиб қолди.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар 36 ёшли ҳужумчининг шартномасини узайтиришни режалаштираётган эди.

Энди мутасаддилар Левандовски вазиятни тезроқ ўнглашини кутади. Агар тажрибали тўпурар қисқа фурсатда самарадорлик кўрсаткичларини кўтара олмаса, унинг клубдаги келажаги шубҳа остида қолиш эҳтимоли катта.

Левандовски жорий мавсумда барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 та гол ва иккита ассист расмийлаштирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!