“Барса” Левандовскини кетказганидан пушаймон

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» раҳбарияти ёзда клубни тарк этган 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовски билан шартномани узайтирмаслик ҳақидаги қароридан пушаймон бўла бошлади. Бу ҳақда The Touchline нашрининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифаси хабар берди.

Манба маълумотига кўра, май ойида каталонияликлар польшалик тўпурар ўрнига ҳеч қандай қийинчиликсиз муносиб футболчи топа олишларига ишонишган. Бироқ «Атлетико» (Мадрид) ҳужумчиси Хулиан Альварес ёки «Челси» форварди Жоау Педрони трансфер қилишга бўлган уринишлар дастлаб кутилганидан анча мураккаб бўлиб чиқди.

Левандовски 2022 йил ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келган эди. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Каталонияни тарк этган машҳур футболчининг MLS иштирокчиси «Чикаго Файр» клубига ўтиши тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!