“Барса” машҳур ҳужумчини яна тўрт йилга олиб қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфорд келажаги бўйича бир қарорга келди. Жорий мавсумни ижара асосида “Барселона”да ўтказаётган футболчи каталонияликлар билан тўлиқ шартнома бўйича келишувга эришди.

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, келишув 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Хабар қилинишича, ҳам футболчи, ҳам клуб ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.

“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” ўртасидаги ижара битимида Рэшфордни сотиб олиш банди 30 миллион еврони ташкил этади.

Журналист маълумотига кўра, каталонияликлар тўлиқ трансферни амалга оширишни истайди, бунинг учун эса, “Манчестер Юнайтед”дан чегирма олишга умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!