“Барса”: Майли, унга яна бир имкон берамиз!

“Барселона” клуби раҳбарияти Ансу Фати бўйича фикрини ўзгартирди. Каталонияликлар “Брайтон”да ижарада ўйнаб қайтган ҳужумкор футболчини сотиб юбормоқчи бўлаётган эди.

Бироқ, сўнгги маълумотларга қараганда, клуб хўжайинлари 21 ёшли ўйинчига ўзини кўрсатиш учун имкон беришга қарор қилган. Фати якунланган мавсумда Англия клубида 30 та учрашувда иштирок этиб, тўртта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Аслида Ансу “Барселона”нинг энг истеъдодли тарбияланувчиларидан ҳисобланади. Ҳатто, унга Лионель Мессининг вориси сифатида эътироф қаратилиб, аргентиналик юлдузнинг 10-рақами ҳам берилган эди.

Афсуски, кетма-кет оғир жароҳат олган Ансу Фати кейинчалик ўз даражасига кўтарила олмади. Энди у қадрдон клуби асосий таркибига кириш учун кучли рақобатни енгиб ўтишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!