“Барса” менга тўғри келмади!

Португалиялик истеъдод эгаси – Франсишку Тринкау “Барселона” билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи.

“Брага” клуби тарбияланувчиси каталонияликлар билан 2020 йилнинг августида беш йиллик шартнома имзолаган эди. Бироқ, “Барселона” 22 ёшли ўйинчига асосий таркибдан муқим жой бермади.

Тринкау “Барселона”га ўтганидан бери 42 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига учта гол киритди ва жамоадошларига иккита голли пас узатди. Бундан қониқмаган каталонияликлар жорий мавсум олдидан уни “Вулверхэмптон”га ижарага бериб юборди.

Тринкау Англия жамоасида жами 26 та учрашув ўтказиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Франсишкунинг ўзи ижара муддати тугаса, Каталонияга қайтмоқчи эмас. У Португалияда тўп тепишни истаяпти. Ҳозирча, “Спортинг” ёш ўйинчини ижарага олишни режалаштирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!