Осиё чемпионати. Ўзбекларни тўхтатиб бўлмаяпти!

  • 4 август, 19:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Tecno

Бугун ҳам чорак финал баҳслари давом эттирилди. Кун давомида 10 нафар 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ярим финал учун рингга кўтарилди. 

-60 кг да Одинахон Исмоилова Хитой Тайпейи вакиласи Жуи-Син Линни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;

-50 кг да Беҳруз Холдоров Жанубий Корея боксчиси Ёжун Квак устидан ғалаба қозонди - 5:0;

-55 кг да Самандар Олимов эронлик Нима Баятига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0;

-60 кг да Шохрух Абдумаликов Эрон вакили Моҳаммадамин Каримини 5:0 ҳисобида енгди;

-65 кг да Саят Илясов япониялик Юсака Матсуҳисадан 5:0 ҳисобида устун келди;

-70 кг да Муҳаммадазизбек Исмоилов Сингапур чарм қўлқоп устаси Аян Кангани иккинчи раундда техник нокаутга учратди;

-75 кг да  Шавкатжон Болтаев қозоғистонлик Аман Консбековни 4:1 ҳисобида мағлуб этди;

-80 кг да Раҳматулло Бойматов Бирлашган Араб Амирликлари боксчиси Эисса Ал Курдини иккинчи раундда техник нокаут қилди;

-85 кг да Абдулазиз Абдураҳмонов қирғизистонлик Азим Чоибековга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0.

+90 кг да Ҳалимжон Мамасолиев қозоғистонлик Нурассил Ассилханни иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Po`lat Polvonov
04/08/2025 21:00
Бксчмларимизга омад тилаган холда хамма боксчиларимиз олтин медал ьилан қайтсинлар.