"Барселона" яна молиявий муаммолар гирдобида қолиб кетди.

"Marca" нашри маълумотларига кўра, каталонияликлар жамоа сардори Лионель Мессининг маошини тўлашга кечикмоқда. Клуб аргентиналик футболчига январь ойида атиги 8,5 млн евро тўлаган, аммо улар 72 млн евро тўлаши лозим эди.

Аввалроқ, Месси 4 йиллик келишувга кўра, 555 млн евродан бироз кўпроқ маблағ ишлаб олгани айтилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)