“Барса” “Милан”нинг чемпион бўлишига ёрдам берадими?
Жорий мавсумда чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қилаётган “Милан” раҳбарияти ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қарор қилди.
Ана шу мақсадда миланликлар ўз таркибига “Барселона”нинг икки ҳимоячиси – франциялик Самюэль Умтити ва испаниялик Хуниор Фирпони олиб ўтмоқчи.
Хабарларга кўра, томонлар музокарани бошлаган ва бу масала қишки трансферлар даврида ўз ечимини топиши керак.
Ҳар икки ҳимоячининг шартномаси бир неча йил давом этишига қарамай, Рональд Куман уларни асосий таркибга киритмагани туфайли, клуб раҳбарияти футболчиларни бошқа жамоага қўйиб юбориши кутилмоқда.
Фикрлар