“Барса” мухлисларига янгилик айтди

“Барселона” раҳбарияти “Интер”дан аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинесни олиш орзусидан воз кечмаганини билдирди. Каталонияликлар мухлислар кутаётган бу футболчини қачон олиб келишини маълум қилди. 

Айни пайтда каталонияликлар “Интер” билан музокараларни давом эттирмоқда. Ҳозирча, миланликлар 22 ёшли ҳужумчи учун 90 миллион евро ва бир нафар футболчини беришни сўрамоқда.

“Барселона” эса октябрь ойига қадар ушбу трансферни амалга оширишига ишонмоқда. Каталония клуби Лаутаронинг ўзи билан беш йиллик шартнома ва йилига 12 миллион евро маош бўйича келишувга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!