“Барса” Неймар бўйича муҳим қарорга келди

“Барселона” сардори Лионель Мессининг Каталонияда қолиш эҳтимоли ошгач, уни Парижда кутаётган Неймар ПСЖ билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди.

Бразилиялик юлдуз Месси билан яна бирга ўйнаш учун Каталонияга қайтишни истамоқда. Аввалроқ, Неймар аргентиналик ҳужумчини бир неча марта ПСЖга келишга чақирган ва ўзи ҳам клуб билан узоқ муддатли шартномага розилик берганди.

“Барселона” ҳам Неймар томонидан судга берилганига кўз юмиб, уни Каталонияга қайтишига қаршилик қилмаслиги билдирди. Фақат каталонияликлар талаби шундан иборатки, моҳир тўпурар клубга эркин агент сифатида бепул келиши керак. Агар Неймар шунга кўнса, парижликлар билан битимни янгиламайди ва келаси йил ёзда жамоани тарк этиши керак бўлади.

ПСЖ бундан тўрт йил муқаддам Неймарни олиш учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган эди. Бу рекорд трансфер бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар