“Барса” нимадан бунча хурсанд?

“Барселона” спорт директори Матеу Алемани жамоанинг трансфер сиёсати тўғри йўлга қўйилганидан мамнунлигини билдирди.

Ўтган мавсумдан кейини бир неча футболчисини қўйиб юборган каталонияликлар ўз сафига бешта футболчини қўшиб олди.

Ёзги трансфарлар ойнасининг охирги кунида “Барселона” португалиялик юлдузлар – Жаоу Фелиш ва Жоау Канселуни ижарага олишни уддалади.

Аввалроқ, клубга эркин агент сифатида Илкай Гюндоған ва Иньиго Мартинес келиб қўшилганди. “Барселона” фақатгина Ориоль Ромеу трансферига бадал пули тўлаган холос.

- Биз бихтиёрмиз. Трансфер кампанияси ажойиб бўлди. Бу ёзга мўлжаллаган барча мақсадларимизга эришдик. Қийинчилик доим бўлади, биз эса яхши ишладик, - деди Жоау Алемани.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!