“Барса” нишонида олти футболчи!
Хави ёзги трансферлар вақтида жамоани кучайтириши мумкин бўлган ўйинчиларни танлашни давом эттирмоқда.
“Барселона” бош мураббийи ҳозирнинг ўзида олти ўйинчининг номи киритилган рўйхатни тузиб қўйди. Хави жамоани янгилашни ҳимоя чизиғидан бошлашга қарор қилган.
Мавсум якунланиши билан клуб раҳбарияти Хави ихтиёрига орқа чизиқда ўйнаёдиган чарм тўп усталаридан “Челси” ҳимоячилари – Сесар Аспиликуэта ва Андреас Кристенсен, “Бавария” вакили Никлас Зюле, “Ювентус” етакчиларидан Маттейс де Лигт, “Севилья” ўйинчиси Жюль Кунде ва “Аякс”дан Лисандро Мартинесни олиб келиши керак бўлади.
Фикрлар