“Барса” ўзи қадрламаган футболчини қайтармоқчи

“Барселона” раҳбарияти ёзда таркибни кучайтириш мақсадида ҳужумкор футболчи Хави Симонсни олиб келмоқчи.

Нидерландиялик футболчи аслида Каталония суперклуби академиясидан чиққан. Бироқ Симонс 2019 йили ПСЖ ёшлар жамоасига эркин агент сифатида ўтиб кетган эди.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган истеъдод эгаси ҳамон Париж клуби аъзоси ҳисобланади. Парижликлар уни аввал ПСВга, кейин “Лейпциг”га ижарага бериб юборган.

21 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 41 та ўйинда қатнашиб, тўққизта гол ва 15 та ассист қайд этди.

Симонснинг ўзи ҳам “Барселона”га қайтишни истаяпти. У ўзини гранд клубларда синаб кўрмоқчи.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию