“Барса” ўзидан кучли рақибнинг беш футболчисини олиб қўймоқчи

Амалдаги чемпион “Барселона” жорий мавсумда “Жирона”га ета олмаяпти. Бу жамоа кутилмаганда “Реал” билан бош совринни талашяпти.

Каталонияликлар ўз таркибини айнан “Жирона” футболчилари билан кучайтириш пайига тушди. Спорт директори Деку рақибнинг беш нафар ўйинчисини “Барселона”га оғдирмоқчи.

Croni Caglobal нашрига кўра, “Барселона” мутасаддилари “Жирона”да муваффақиятли ўйнаётган Алеш Гарсия, Савио Морейра, Янхель Эррера, Виктор Циганков ва Артём Довбикни жамоага қўшиб олишни мўлжаллаган.

Деку бу трансферлар суммасини арзонлаштириш учун “Жирона”га ижарага берилган Эрик Гарсия ва Пабло Торрени шу жамоада қолдиришни таклиф қиляпти.

“Барса” назарига тушган ўйинчиларнинг аксарияти “Манчестер Сити” нишонда ҳам турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!