“Барса” пароканда бўлади. “Бавария” каталонияликларнинг тўрт юлдузига харидор

Sport.es нашрининг ёзишича, “Бавария” раҳбарияти  молиявий инқироздан чиқа олмаётган “Барселона”нинг тўрт нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, мюнхенликлар тажрибали дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Сержино Дест, ярим ҳимоячилардан Френки де Йонг ва Педрига харидор бўлмоқда.

“Барселона” Лионель Месси кетганидан кейин барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Рональд Куман жамоаси Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида кетма-кет икки учрашувда имкониятни бой берди. Бундан ташқари, каталонияликлар еттинчи тур якунларига кўра, 12 очко билан тўққизинчи поғонани эгаллаб турибди.

Клуб президенти Жоан Лапорта ҳарчанд ҳаракат қилмасин клубни молиявий инқироздан олиб чиқа олмаяпти. Қолаверса, мухлислар бош мураббий Рональд Куман ўрнига бошқа мутахассисни олиб келишни талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!