“Барса” Пирлонинг ишонган ўйинчисига харидор

  • 4 марта, 2021, 21:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Трансфер ҳуқуқи “Шальке”га тегишли бўлган америкалик ярим ҳимоячи Уэстон Маккенни айни пайтда ижара асосида “Ювентус” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Tecno

Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилаётган Андреа Пирло клуб раҳбариятидан уни сотиб олишни сўраган эди. Маккеннининг иқтидори “Барселона”ни назаридан четда қолмади.

Каталонияликлар бу футболчи учун “Шальке”га 18,5 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, немис клубига 7 миллион евро миқдорида бонус ҳам ваъда қилинмоқда.

“Барселона” раҳбарияти Уэстон Маккенни майдон марказини сезиларли даражада кучайтиришга қодир эканига ишонмоқда.

“Шальке” америкалик футболчисининг трансферини 40 миллион еврога баҳолаяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию